Огоҳ бўлинг: «Қора нуқта» Android-мессенжерларни ишдан чиқармоқда (2 та видео)

  •   DiMaX
  •  1689
  •  07.05.2018 17:23

Огоҳ бўлинг: «Қора нуқта» Android-мессенжерларни ишдан чиқармоқда (2 та видео)

Кейинги бир неча кунлар мобайнида Android-смартфонлардаги WhatsApp ва бошқа мессенжерларни ишдан чиқарадиган битта хабар тарқалаётган экан. Унинг устига босилганида, илова «қотиб» қолади ва тегинишларни қабул қилмай қўяди, деб ёзади Androidpolice нашри.

ЎҚИНГ: iPhone ва Mac’ларни биттагина белги юбориш билан ишдан чиқарса бўлар экан!

Аслида эса бу ерда муаммо ўша хабарнинг ўзида ёки ундаги муайян бир матнда эмас, балки йирик қора нуқта шаклидаги смайликдадир.

Мана, ўзингиз томоша қилинг-да:

Маълум бўлишича, бу – смартфон ҳимоясини бузиб киришнинг қанақадир усули эмас экан. Гап шундаки, Android тизимида матн рендеринг движоги фаолиятини бузувчи икки мингтага яқин кўринмас белгилар мавжуд. Бу, айниқса, эски моделлардаги қурилмаларда яққол сезилади. Pixel 2 сингари янги девайсларда эса, «қотиб» қолган илова ишини қайта тиклаш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Telegram орқали битта хабар юбориш билан смартфонни «ўлдириш» йўли топилди

Нега айрим хабарлар мессенжерларнинг фаолиятини ишдан чиқариши ҳақида Видеоблогер Том Скотт сўзлаб берган.

Қисқача қилиб айтганда, бундай хабарнинг кўринмас қисми махсус белгилардан иборат бўлади, Unicode уларни ушбу матн чапга ёки ўнгга текисланиб туришини кўрсатиш учун қўллайди. Шу каби белгиларнинг махсус кетма-кетлиги эса рендеринг механизмининг фаолиятида бузилиш келиб чиқишига сабаб бўлади.

Таъкидлаш керакки, ушбу ҳолатда «қора нуқта» смайлиги шунчаки, ваҳималироқ кўриниши сабабли танланган. Унинг ўрнига бошқа исталган бир тасвир бўлиши ҳам мумкин эди.

ЎҚИНГ: Смартфонни "ўлдирувчи" хатоларингиз