ОГОҲ БЎЛИНГ! Яна «ўлим гуруҳлари»!

  •   DiMaX
  •  3710
  •  26.01.2018 18:29

ОГОҲ БЎЛИНГ! Яна «ўлим гуруҳлари»!

Эсингизда бўлса, ўтган йили ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали тарқалган «Кўк кит» номли машъум «ўйин» кўплаб ўсмир-ёшларнинг ҳаётини издан чиқарган, ҳатто айримларининг умрига зомин бўлган эди.

ЎҚИНГ: «Ўлим гуруҳлари»: қачон бошланган, нега айнан кўк кит, буйруқларни бажармаса нима бўлади?

Хабарларга кўра, айни кунларда Россияда яна шунга ўхшаш бошқа бир «ўйин» чиққан бўлиб, у «Янги йўл» («Новый путь») деб номланган. ВКонтакте тармоғида унга тегишли хэштеглар ва янги «ўлим гуруҳлари» пайдо бўлган. Уларнинг иштирокчиларига аллақачон илк топшириқ берилган – аллақандай шифрни ечиш.

Қатнашчи ўз профилининг бош расми – аватарига қизил пентаграмма – беш қиррали юлдуз суратини қўйиб олиб, ўзининг беш нафар дўстини «ўйин»да иштирок этишга таклиф қилади. Шундан сўнг «куратор» яна алоқага чиқади ва кейинги топшириқларини беришда давом этади.

ЎҚИНГ: «Синий кит» 7 синф ўқувчисига даҳшатли топшириқ берди

Бу қалтис «ўйин»га аралашган фойдаланувчилар ва ҳамжамиятларни ВКонтакте маъмурияти блокламоқда, аммо унинг тўлқини аллақачон тарқала бошлаган. Шунингдек, Telegram мессенжерида ҳам шунга ўхшаш каналлар пайдо бўлгани хусусида хабарлар бор.

Биз барча ёшларимизни бу каби машъум «ўйин»лардан эҳтиёт бўлишга, катталарни эса ўз фарзандларининг интернетда нималар билан машғуллигини жиддий назоратга олишга чорлаб қоламиз.

ЎҚИНГ: "Кўк кит" муаллифига тайинланган жазо норозиликка сабаб бўлмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.