Октябрдаги тақдимотдан олдин UI'да муаммо! (+видео)

Октябрдаги тақдимотдан олдин UI'да муаммо! (+видео)

Pixel смартфонлари фойдаланувчиларининг бир қанчаси ўз қурилмаларидаги аутентификация жараёнидан ўта олмаётгани, ҳар сафар блок экранни очиш учун PIN кодни киритганларида, дисплейда яна блок экрани очилиб қолаётгани ҳақида хабар бермоқда.

Илк маротаба бир ой олдин Pixel Phone Ёрдам форумида хабари берилган ушбу муаммо, асосан, Pixel XL қурилмаларида содир бўлаётган кўринади. Лекин Pixel, Pixel 2 ва Pixel 3 серия смартфонларида ҳам ушбу муаммо юзага келаётгани ҳақида хабарлар ҳам йўқ эмас. Маҳсулот бўйича мутахассислар фойдаланувчиларга ушбу муаммони тўғридан-тўғри Google'га етказиш ёки телефонни прошивка қилишни маслаҳат бермоқда.

Муаммо ҳақида хабар берганларнинг барчаси хавфсизлик воситаси сифатида (ҳам Android 9, ҳам Android 10'да) PIN коддан фойдаланишган. Тўғри код ёзилиб, "Кириш" тугмаси босилса, экран қорайиб қолмоқда. Қурилма ўчириб-ёқилиб, тизим қайта юкланганда ҳам аҳвол ўша-ўша. Агар аутентификация учун бармоқ изи маълумотидан фойдаланилса, бундай муаммога дуч келинмайди, лекин барибир, телефонни ўчириб-ёққандан сўнг, блок экранни PIN код усули орқалигина очиш мумкин бўлади.

Бир фойдаланувчи тизим UI'идаги ушбу хатоликни четлаб ўта олган. У буни фавқулодда қўнғироқ тугмасини босиб, овоз параметрлари суб-менюсига кириб, қурилмага янги фойдаланувчи қўшиш билан амаллаган. Яна бошқа Pixel эгаси бўлса Созламалар саҳифасига кира олган, бошқа саҳифалар эса очилмаган.

Агар сиз ҳам Pixel ишлатсангиз, лекин сизда юқоридаги муаммо ҳозирча бўлмаса ҳам, Pixel код билан блокировкадан чиқариш ўрнига, вақтинчалик пароль ёки чизма орқали аутентификация қилиш усулидан фойдаланишингизни маслаҳат берамиз. Ушбу хатолик сизнинг қурилманингизга ҳам таъсир қилишидан олдин, муаммони алоқа саҳифаси орқали Google'га етказинг.

ЎҚИНГ: Google Pixel 4 ва 4 XL'ларнинг тақдимот санаси расман маълум қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.