Олдинда iPhone X Plus тақдимоти ҳам кутилмоқда

Олдинда iPhone X Plus тақдимоти ҳам кутилмоқда

iPhone X ҳали бозорга чиқиб улгурмасидан баъзи бир қизиқувчан экспертлар "Олма"нинг кейинги флагманига оид маълумотларни тарқатишмоқда. Маълумотларга кўра, Apple айни пайтда 6,4 дюймли ромсиз iPhone устида ишламоқда ва тармоқда «iPhone X Plus» номли бу гаджетнинг илк суратлари ҳам тарқалмоқда.

Қанча катта бўлса — шунча яхши!

Шу вақтга қадар тарқалган рендер суратларга кўра, 6,4 дюймли iPhone X Plus'нинг олд панели деярли экрандан иборат, шунингдек унинг "қоши"даги ўша машҳур "оролча" сақланиб қолган. 5,8 дюймли iPhone X билан таққослаганда, экран ҳамда смартфон ҳажми сезиларли равишда катталашган.

2018 йилда бизни қандай iPhone кутмоқда?

Ўтган ойдаёқ Apple'нинг 2018 йилда биратўла 2 та ромсиз дизайндаги смартфон тақдим қилиши тўғрисидаги маълумотлар тарқалган эди. Улардан бирининг экрани 5,28 дюймли, бошқаси 6 дюймдан каттароқ бўлиши айтилган эди.

Инсайдерларнинг ёзишларича, iPhone X Plus кутилганиден эртароқ бозорга чиқарилади. Эҳтимол, у 2018 йилнинг баҳорида бўлиб ўтадиган анъанавий тақдимотда намойиш қилинади. Техник жиҳатдан бу флагман "аждоди"дан у қадар катта фарқ қилмайди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.