Олимлар битмас-туганмас энергия манбаини топишди

Олимлар битмас-туганмас энергия манбаини топишди

Планк номидаги институтда ишловчи бир гуруҳ немис олимлари узоқ муддатли изланишлари натижасида чексиз энергия манбасини топишга муваффақ бўлишди. Мутахассислар водород ёнилғисига ишлайдиган реакторни синовдан ўтказишганини маълум қилишди. Ушбу аппарат “Венделштайн 7 Икс” номини олди.

Олимлар айтишича водородга ишлайдиган аппарат устида узоқ ишлашган ва лойиҳага 1 млрд евро сарфланган. Аппарат миллион градусли плазмани 1-2 сония тутиб тура олади. Келажакда аппарат плазмани 160 млн даражали ҳароратда 30 дақиқа тутиб тура олишига олимлар ишонч билдирмоқда. Бу Қуёш ядросидан 10 баробар иссиқроқ ҳарорат деганидир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!