Олтин, кумуш ва ёғочдан ясалган рус смартфони

Олтин, кумуш ва ёғочдан ясалган рус смартфони

Россияда нарх борасида машҳур смартфонлар билан беллашувчи YotaPhone деб аталган телефон бор. Келажакда яна бир рус смартфони пайдо бўлади. У техник таъминоти ёки иккинчи экрани билан эмас, нодир материаллардан фойдаланилгани билан диққатни тортади.

Курсклик Сергей Сенчихин ҳамфикрлари билан Forbesнинг “Ёш миллиардер мактаби” танловига ариза берди. У яратган Space Phone смартфон бренди ташкилотчилар эътиборини тортди. Айтишларига кўра бу телефоннинг хусусиятлари кўп экан.

Янги қурилманинг ички тузилиши ғоят илғор технологиялар қўлланиб яратилиши ваъда қилинмоқда, аммо техник тавсифи маълум эмас. Унинг ўрнига стартапчилар смартфоннинг ташқи қиёфаси пардозига урғу бермоқдалар. Янги рус смартфони тайёрланишида ёғоч, кумуш, олтин, космик саноатда ишлатиладиган алюминийдан фойдаланилади.

Space Phoneни яратганлар “Қимматбаҳо телефон тутадиганлар олдида танлаш имкони йўқ ҳисоби. Харидорга танловни биз тақдим қилмоқчимиз”, дейди. Улар сара электроника брендини яратишдек юксак режани олдига қўйган, бу маҳсулотни бутун дунё бўйлаб сотилади, сўнг эса бошқа қурилма ва техникалар ишлаб чиқарилади.

Space Phone лойиҳаси устида бир йилча ишланади. Курскликларнинг бу янгилиги танловда қандай баҳо олади, қимматбаҳо смартфон савдога чиқадими – буни вақт кўрсатади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.