Ўн яшар бола iPhone X ҳимоясини буза олди!

  •   DiMaX
  •  3221
  •  15.11.2017 14:23

Ўн яшар бола iPhone X ҳимоясини буза олди!

Америкалик Атоуллоҳ Малик (Attaullah Malik) ўн яшар ўғли онасининг iPhone X смартфонининг ҳимоясини Face ID орқали очиб кира олишини пайқаб қолди. У мазкур жараённи видеотасвирга олиб, ўзининг YouTube-каналига жойлади.

Айтиш керакки, смартфоннинг Face ID тизими блокировкани онанинг юзи орқали очишга созланган. Аммо унинг фарзанди ҳам ўз юзи воситасида бу тизимни алдаб оча оляпти. Мана, ўзингиз бир кўринг-да:

Шуниси ҳам борки, бола отасининг смартфонидаги Face ID’ни бу тариқа оча олмас экан. У онасининг айфони орқали онлайн харидларни амалга оширишидан ва ёзишмаларни ўқишидан ота-она хавотир олишмоқда. Шунга қарамасдан, улар Face ID тизимини ўчириб қўйишни ҳам исташмаяпти.

ЎҚИНГ: «Юбилей айфони»даги хатони ҳам Apple расман тан олди!

Таъкидлаш керакки, 13 ёшдан кичик болаларнинг юз бичимлари тўлиқ шаклланиб улгурмаганлиги боис, уларнинг юзларини танишда Face ID функцияси адашиши мумкинлигини Apple тан олган эди.

Шунингдек, яқиндагина Вьетнамдаги Bkav Corporation компанияси «юбилей айфони»нинг Face ID юзни таниш тизимини 3D-ниқоб ёрдамида алдашга муваффақ бўлган эди.

ЎҚИНГ: iPhone X'нинг Ўзбекистондаги нарх-навоси

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.