OnePlus 3 – галакси ва айфонларнинг хитойлик “кушандаси”

OnePlus 3 – галакси ва айфонларнинг хитойлик “кушандаси”

Хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчиси бўлган OnePlus компаниясининг навбатдаги флагманига бўлган қизиқиш ҳар доимгидан ҳам юқори. Юқори имконият ва ҳамёнбоп нарх-наво боис OnePlus смартфонлари ўз мухлисларига эга.

Компания сўнгги 2 йилда тақдим қилган OnePlus 1 ҳамда OnePlus 2 флагманлари ўзига хос жиҳатлари билан фойдаланувчилари диққатини торта олди. Май ойида намойиш қилиниши мумкин бўлган OnePlus 3 эса замонамизнинг кучли гаджетлари билан рақобатга кириша оладиган смартфон бўлиши кутилмоқда.

Унинг AnTuTu электрон қурилмалар имкониятини баҳолаш дастурида ҳамда MyDrivers нашрида эълон қилинган жиҳатларини сизга баён қилмоқчимиз.

OnePlus 3:

  • Snapdragon 820процессори;
  • Adreno 530 график-тасвир процессори;
  • 4 Гб оператив хотира;
  • 32 Гб доимий хотира;
  • 5.5 дюймли AMOLED дисплей, у FullHD форматида бўлиб, пиксель сиғими 1920×1080, ҳар дюймда 401 пиксель;
  • Android 6.0.1 Marshmallow операцион тизимининг мослаштирилган талқини;
  • 16 Мп бош камера ҳамда 8 Мп олд камера;
  • 3000 мА соат электр токи сиғимига эга, тезкор қувват олувчи аккумулятор;
  • Смартфон нархи $355 долларга баҳоланиши кутилмоқда. Унинг махсус талқини 385 АҚШ долларигача баҳоланиши мумкин.

OnePlus 3 смартфони металл корпусга эга бўлади.

Компания раҳбари Карл Пейн ҳам шу йилнинг февраль ойида оммавий ахборот воситаларида қилган чиқишларидан бирида навбатдаги флагманнинг 2 чоракда тақдим қилиниши ва у ўзининг дизайни ҳамда имкониятлари билан “смартфонлар кушандаси” бўлишини маълум қилган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.