OnePlus 5: Mi 6’нинг “кушанда”си диққатни тортмоқда

OnePlus 5: Mi 6’нинг “кушанда”си диққатни тортмоқда

OnePlus 5 — ҳар бир смартфони катта шов-шув бўлиб келган OnePlus компаниясининг навбатдаги техно-санъати. Металл корпусли смартфоннинг қўш сенсорли бош камерасининг ишлаши Xiaomi Mi 6’нинг бош камераси билан бир хил бўлиши айтилмоқда.

Шунингдек, флагман смартфонда 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 835 чипсети ва 6/8 ГБ тезкор, 128/256 гигабайтли доимий хотиранинг ўрнатилиши кутилмоқда. Унинг олд панелидаги Home бош тугмаси бармоқ изларини сканер қилади.
Қуйидаги сурат Хитойдаги Weibo тармоғида компания раҳбари томонидан анъанавий #neversettle. яъни “ҳеч қачон қотмас” ҳештеги остида эълон қилинган.

Мобил телефоннинг яна бир ўзига жиҳати — 3600 мА соат электр токини сиғдира оладиган аккумуляторидир. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, Dash Charge тезкор технологияси билан таъминланган қувват олиш тизимининг тезкорлиги 3400 мА соатлик аккумуляторга эга OnePlus 3T’даги тизимдан 25 фоизга тезкор ишлайди. OnePlus 3T’нинг батареяси 30 дақиқада тўлишини ҳисобга олсак, OnePlus 5 узоғи билан 20 дақиқада “қувват тоши”ни электр токига тўлдириб олса керак.

Xiaomi Mi6’дан сўнг OnePlus 5 ҳам ўзидаги анъанавий 3,5 мм.ли аудио-туйнукдан воз кечган навбатдаги хитойлик смартфон бўлиши мумкин.

Июнда тақдим этиладиган OnePlus 5 гаджетининг 5,5 дюймли AMOLED‑панели Quad HD (2560х1440 пикселли) сиғимли бўлади. У бозорга айни пайтда $439 доллардан сотилаётган OnePlus 3T’дан қимматроқ нархга чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.