OnePlus 5T iPhone, Samsung ҳамда Google флагманларини яна уялтирди

OnePlus 5T iPhone, Samsung ҳамда Google флагманларини яна уялтирди

Бир ҳафта аввал тақдим этилган OnePlus 5T флагмани компаниянинг энг яхши сотилаётган флагманига айланди. Qualcomm Snapdragon 835 процессори ҳамда 8 гигабайтли LPDDR4X туридаги тезкор хотирага эга смартфон эксперт ва оддий фойдаланувчиларни ҳайратлантиришда давом этмоқда. Тезкорликда гаджет қолган андроидларни ҳаттоки уялтириб қўймоқда.

Бугун эса OnePlus 5T қувватдорлик бўйича ҳам маҳоратда тенгсиз эканини маълум қилди. FoneArena нашри журналистларига кўра, смартфон тезкор қувват олиш бўйича чаққонликда бошқа рақибларини ортда қолдиради.

ЎқингOnePlus 5T тақдим қилинди: илғор гаджет эски нархда!

Унинг "қувват тоши"даги ток сиғими 3300 мА·соат. Шу билан бирга, 6 дюймли, 2160 × 1080 пикселли экранга эга гаджет бу қувват билан 1,5 кун фаолият кўрсатади. OnePlus муҳандислари нафақат қуввати узоққа етадиган смартфон, балки тезкор қувват оладиган мобил восита яратишга муваффақ бўлишган. Бунда фирманинг Dash Charge технологиясининг ўрни муҳим.

OnePlus 5T қадоғида Dash Charge технологияси учун зарур қурилмалар ҳам мавжуд. У тезкорликда Apple, Samsung ва Google қурилмаларидан 3 карра чаққонроқ.

OnePlus 5T қувват олиш мусобақасида iPhone 8 Plus, Samsung Galaxy S8 Plus ҳамда Google Pixel 2 XL билан куч синашиб кўрди. Смартфонлар розеткага уланишидан 30 дақиқа ўтиб, OnePlus 5T ўзида кейинги бир суткага етадиган қувватни жам қилди. Хитойлик гаджет қувват даражасини 55 фоизга тўлдирган эди. Бу вақтда унинг рақиблари 11 % дан 17 % гача бўлган диапазонда қувват олишган.

OnePlus 5T дисплейини ўчириб қўйиб қувватга қўйсангиз, унинг батареяси 30 минутда 65 % га тўлади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.