OnePlus 5T сотилиш бўйича рекорд ўрнатди

OnePlus 5T сотилиш бўйича рекорд ўрнатди

OnePlus компанияси ҳар йили 2 та кучли смартфон тақдим қилишни одат тусига айлантирди. Биринчи смартфон номига "T" индексини қўшиб қайта тақдим қилиш аввалига экспертларнинг ҳам диққатини оширган бўлса, OnePlus 3T мисолида унинг муваффақиятли тадбир эканини кўпчилик бугун тасдиқлайди.

OnePlus бу йил ҳам OnePlus 5'нинг давомидан OnePlus 5T'ни тақдим қилди ва OnePlus 5 ишлаб чиқариш, савдодан олинди. OnePlus 5T 21 ноябрда АҚШ ва Европада сотувга чиқарилди. Компания эса 22 ноябрда янги флагман тезкор сотилишда 6 соат ичида рекордни янгилагани тўғрисида расман эълон қилди. Ҳозирча бирор рақам ёки далил мавжуд эмас.

ЎқингiPhone X тезкорликда янги андроидга мағлуб бўлди

"Бугун тенденциялар жадал ўзгармоқда ва ҳар ярим йилда бирор илғор мобил технология пайдо бўлмоқда. Биз дастлабки смартфоннинг "меросхўри"ни айнан шу талаблар асосида, мухлислар учун фойдали жиҳатлар билан ишлаб чиқарамиз", дейди компания асосчиси Карл Пей.

Бироқ, ишқибозлар ўртасида шундай савол юзага келади: агар 6 ойдан сўнг флагманнинг илғор талқини эски нархда чиқариладиган бўлса, дастлабки талқинни сотиб олишда қандай мантиқ бор?

OnePlus 5T'нинг OnePlus 5'дан бош фарқи -- ромдан халос бўлган йирик экрани ҳисобланади. Нарх эса деярли ўзгармаган.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.