OnePlus 5T: янги флагман эски нархда сотилади

OnePlus 5T: янги флагман эски нархда сотилади

Шу йилнинг июнида тақдим қилинган 5,5 дюймли OnePlus 5 модели айни пайтда Андроид смартфонлар орасида энг илғор платформага эгалиги билан ўзига хос. OnePlus компанияси шу кунларда унинг "меросхўри" бўлиши кутилаётган OnePlus 5T'ни ҳам намойиш қилишни режалаштирмоқда.

OnePlus компанияси куни кеча OnePlus 5T'нинг илғор жиҳатларга бой бўлиши баробарида, OnePlus 5'нинг нархида сотилишини маълум қилган. Жумладан, маълумотларга кўра, OnePlus 5T диагонали 6 дюймли, Full HD+ (2160х1080) пиксел сиғимли, Optic AMOLED-дисплейга эга бўлади. Унинг экран томонлари ўзаро 18:9 нисбатда бўлади.

Смартфонга Sony IMX398 ва IMX350 сенсорлари базасидаги 20+16 МП сиғимли қўш объективли асосий камера ўрнатилади. Унинг селфи-камераси ҳам илғор – Sony IMX371 базасидаги 16 мегапикселли модул. OnePlus 5T «юраги» бўлиб Qualcomm Snapdragon 835 процессори хизмат қилади.

Девайснинг тезкор хотираси 6 ёки 8 гигабайт, ички флеш-хотираси эса 64 ёхуд 128 гигабайт ҳажмга эга. Аккумулятори 3450 мА/соат сиғимли бўлган ушбу гаджет Android 7.0 Nougat операцион тизим бошқаруви остида ишлайди.

Ҳиндистонлик инсайдерлардан бири OnePlus 5T'нинг турли моделларига белгиланган нархлар акс этган рўйхатни эълон қилди. Унга кўра, смартфон камида 2 талқинда ишлаб чиқарилади: 6 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотирага эга талқин $505, 8/128 ГБ талқин $581 доллардан сотилади. Айтиш керакки, айни пайтда OnePlus 5 ҳам жаҳон смартфон бозорида шу нархда сотилмоқда. Жумладан, унинг 6/64 ГБ талқинининг юртимиздаги баҳоси 550 АҚШ долларини ташкил қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!