"AnTuTu рекордчиси"нинг нархи ҳам аниқ бўлди

One Plus одатда йилига бир дона ва сифатли флагман тайёрлашга одатланган. Шу кунларда ишлаб чиқарувчи OnePlus 6 смартфони устида изланмоқда ва мухлисларини хурсанд қилиш ҳаракатида юрибди. OnePlus 6 суратлари бугунги кунгача бир неча маротаба интернетда эълон қилинди. Куни кеча унинг нархи ҳамда жиҳатларига оид маълумот тарқалди.

OnePlus 6 модели 8 гигабайтли тезкор хотира ҳам 256 гигабайтгача доимий хотира билан таъминланади. Ҳозирча 64 ёки 128 гигабайтли доимий хотира талқини тўғрисида бирор маълумот йўқ.

OnePlus 6 смартфонининг хомаки нусхаси AnTuTu бенчмаркида энг юқори – 276510 балл тўплади. Бу билан у ушбу бенчмаркдаги олдинги рекорд – Xiaomi Mi Mix 2S тўплаган 270461 баллдан ҳам ошиб ўта олди.

OnePlus 6 мобил қурилмасида 6.2 дюймли, томонлар нисбати 19:9 стандартли дисплей бўлади. AMOLED матрицали дисплейнинг пиксел сиғими 2280 x 1080 белгига тенг бўлади.

Бу смартфон Snapdragon 845 процессори билан янада кучли. 6 ёки 8 гигабайтли тезкор хотира унинг имкониятларини янада оширади. 12 + 20 мегапиксел аниқлигидаги сенсорлар ҳамжиҳатлиги бош камеранинг маҳоратига хизмат қилади. Уларнинг ҳар бирида f/1.7 стандартидаги илғор апертура бўлади. Олд камеранинг 20 мегапикселли бўлиши кутилмоқда.

Android 8.1'нинг ўзлаштирилган Oxygen OS тизимида фаолият кўрсатадиган смартфонда ток сиғими 3,450 мА соат бўлган аккумулятор бўлади. Фирма ишлаб чиқарган Dash Charge эса янада қисқа фурсатларда аккумуляторни қувват билан тўлдириш учун айни муддао.

ОnePlus 6 моделининг дисплейга жойлаштирилган виртуал сканерга ҳамда LTE тармоғида гигабит тезлигида ишлайдиган 3D юз-қиёфа сканерига эга бўлиши кутилаётган эди. Бироқ, компания бунга жазм қилган-қилмагани тўғрисида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Аммо, орқа панелда бармоқ изи сканери учун жой ажратилгани диққатни тортади.

Телефон аппарати корпусининг қалинлиги 7,5 мм ҳамда вазни 175 грамм бўлади.

ОnePlus 6 моделининг энг юқори талқини $749 АҚШ долларига баҳоланиши маълум қилинган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!