OnePlus 6 тақдимотдан аввал iPhone X ва OnePlus 5T билан «жонли» суратларда солиштирилди

  •   DiMaX
  •  882
  •  04.05.2018 12:02

OnePlus 6 тақдимотдан аввал iPhone X ва OnePlus 5T билан «жонли» суратларда солиштирилди

Амалий самарадорлик бўйича 2017 йилнинг энг кучли смартфонини тақдим этган хитойлик компания ўзининг навбатдаги флагмани – OnePlus 6 смартфонини тайёрлаб бўлган. Биз ҳам унинг хусусиятлари борасидаги маълумотларни ва суратларини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: «Асло қотмайдиган» OnePlus 6 флагманини ёқиқ ҳолида «жонли» кўрсатишди

Расмий тақдимотига икки ҳафта вақт қолганида, инсайдерлар OnePlus 6 смартфонининг бир нечта «жонли» суратларини интернетга чиқариб юборди.

Мана, қуйидаги суратда OnePlus 6 флагмани (чапда) купертиноликнинг iPhone X модели (ўнгда) билан солиштирилган:

Навбатдаги расмда эса компаниянинг янги флагмани унинг ўтган йилги модели –  OnePlus 5T билан ёнма-ён кўрсатилган:

ЎҚИНГ: КУТИЛМАГАН ВИДЕО: Samsung Galaxy S9+ ўтган йилги хитойлик флагманга мағлуб бўлди!

OnePlus 6 жамланмаси қуйидагича бўлиши кутилаётир:

Бу моделда қулоқчинлар учун 3.5 миллиметрлик тирқиш сақланиб қолади:

Айтиб ўтиш керакки, OnePlus 6 расмий намойиши 16 май санасига белгиланган.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган OnePlus 6 смартфонини мутлақо текинга оласизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.