OnePlus раҳбари OnePlus 6’нинг тақдимот вақти ва хусусиятларини айтди

  •   DiMaX
  •  612
  •  12.01.2018 09:06

OnePlus раҳбари OnePlus 6’нинг тақдимот вақти ва хусусиятларини айтди

Ромсиз экранли OnePlus 5T смартфонининг савдоси бошланганига ҳали икки ой ҳам тўлмай туриб, Хитой корпорацияси кейинги флагманини тайёрламоқда. OnePlus бош директори Пит Лау куни кеча CNET нашрига берган интервьюсида OnePlus 6’нинг тақдимот вақти ҳамда асосий техник хусусиятлари ҳақида маълумот берди.

ЎҚИНГ: OnePlus 5T тақдим қилинди: илғор гаджет эски нархда!

Компания раҳбарининг сўзларига кўра, OnePlus 6 смартфонига фақатгина 2,8 ГГц такт частотасида ишловчи 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 флагман процессори ўрнатилиши мумкин. Бу дегани – янги смартфон дунёдаги энг қудратли Adreno 630 график тезлатгичига эга бўлади. Шунингдек, OnePlus 6 модели бирйўла учта энг янги технологияни ҳам ўзида мужассам этади: Wi-Fi 802.11ad (янги стандарт), Bluetooth 5.0 ва албатта NFC.

Янги флагманнинг қачон намойиш этиши масаласига керсак, Пит Лау сўзларига кўра, уни жорий йил иккинчи чорагининг иккинчи ярмида тақдим этилади. Яъни, бу смартфонни июнь ойида кўришимиз мумкин бўлар экан.

Шунингдек, OnePlus бош директори яна бир нарсага шама қилиб ўтган: OnePlus 6 модели 2018 йилда корпорация чиқарадиган ягона смартфон бўлади; яъни, бу йил «T» қўшимчали иккинчи модел чиқарилмайди. Лекин бу борада ҳали бир қарорга келишмаган кўринади.

ЎҚИНГ: OnePlus 5T iPhone, Samsung ҳамда Google флагманларини яна уялтирди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.