Операторларимиз орасида биринчи бўлиб Ucell роумингда чексиз интернет тақдим этмоқда!

  •   DiMaX
  •  1655
  •  26.12.2017 16:35

Операторларимиз орасида биринчи бўлиб Ucell роумингда чексиз интернет тақдим этмоқда!

Уяли алоқа операторларимиз хорижга сафар қилувчи абонентлар учун бир қатор роуминг хизматларини кўрсатиб келишмоқда. Ucell эса улар орасида биринчи бўлиб ўз мижозлари учун «Роумингда чексиз интернет» хизматини йўлга қўйди. Бу тўғрида оператор ўзининг расмий сайти орқали хабар берган.

ЎҚИНГ: Ucell «Менинг рақамларим» хизматини янги маълумотлар билан тўлдирди

Энди хорижда роумингда бўлган Ucell абонентлари мазкур хизматни фаоллаштирган ҳолда, сарфланувчи мегабайтлар ҳақида ўйламасдан, ўз дўстлари, оиласи аҳли ва ҳамкасблари билан онлайн режимда суҳбатлашишлари мумкин.

Бунинг учун, «Роумингда чексиз интернет» хизмати доирасида 1 кунлик, 7 кунлик ва 14 кунлик чексиз интернет-тўпламлар жорий этилган. Уларнинг нархлари тегишлича 88 000, 555 000 ва 999 000 сўмни ташкил этади.

Тўпламлардан исталган бирини *969# USSD-сўрови орқали фаоллаштириш ва роумингда интернет кенгликларида саёҳат қилиш имкони мавжуд. Бунда ҳар куни биринчи 100 мегабайт интернет максимум тезликда, кейин эса 64 кб/сониягача бўлган тезликда тақдим этилади.

«Роумингда чексиз интернет» хизматининг шартлари ҳақидаги батафсил маълумот билан Ucell сайти орқали батафсил танишишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell яна иккита янги контент-хизматни ишга туширди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!