Oppo бу йил 160 млн дона смартфон етказиб беради

Oppo бу йил 160 млн дона смартфон етказиб беради

Йил бошида BBK Electronics компаниясининг “фарзанд”лари бўлган Oppo ва Vivo смартфон ишлаб чиқарувчи компанияларининг бу йил 150 млн дона смартфон ишлаб чиқаришлари тўғрисидаги хабар тарқалган эди.

Янги маълумотларга кўра, Oppo 2017 йилда мақсадни катта қўйган. Хусусан, компания ўзининг смартфон тайёрланадиган 3 та заводини яна 2 тага кўпайтиради. Улардан бири йирик смартфон бозори бўлган Ҳиндистонда ҳам фаолиятини бошлайди.

Натижада, IHS Technology маркетинг тадқиқотлари муассасасининг башорат қилишича, компаниянинг савдоси жорий йилда 60 фоизга кўтарилади ва Oppo 2017 йилда бира тўла 160 млн донадан зиёд “ақлли телефон” етказиб бериш салоҳиятига эга бўлади.

IDC халқаро тадқиқот марказининг маълумотларига кўра, Oppo компанияси 2016 йилда фойдаланувчиларга 99,4 млн дона смартфон етказиб берган. Бу 2015 йилда сотилган қурилмалар сонидан 132,9 %га кўп. Компаниянинг халқаро смартфон бозоридаги ҳиссаси 7,3 %ни ташкил қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!