Oppo F7 Youth савдога чиқарилмоқда

  •   Saroy
  •  1269
  •  25.05.2018 12:32

Oppo F7 Youth савдога чиқарилмоқда

Шу йилнинг март ойи охирида Хитойнинг Oppo компанияси ўзининг Oppo F7 моделини намойиш қилганди. Энди эса, компания арзон версиядаги  Oppo F7 Youth’ни савдога чиқармоқда.

ЎҚИНГ: Oppo A3 – «кемтик»ли ромсиз экранга ва 4/128 ГБ хотирага эга смартфон тақдим этилди

Oppo F7 Youth смартфони  6 дюймли, томонлари нисбати 18:9  ва 1080 га 2280 пикселли дисплейга эга. Аппаратнинг юрагини  аввалгисига ўхшаб, 8 ядроли  Mali-G72 MP3 графикали  MediaTek Helio P60 чипи ташкил этади. Унинг ишлашига эса  4 гигабайтли тезкор хотира ва 64 гигабайтли флэш-хотира ёрдам беради.  64 гигабайтгача бўлган  microSD хотира картаси учун слот ҳам бор. Селфи-камераси 8 Мп модули билан жиҳозланган. Аммо, бармоқ излари сканери ўрнатилмаган, лекин юзни танийдиган функцияси бор. Қурилмада шунингдек, Wi-Fi 802.11b/g/n, Bluetooth 4.2 ва GPS ҳам мавжуд. Батарея ҳажми 3410 мАч. Қурилмани  ОС Android 8.1 Oreo базасидаги ColorOS 5.0 қобиғи бошқаради.

Oppo F7 Youth’ дастлаб  қизил ва қора рангда чиқиши кутилмоқда, нархи 230 евро, фақат қачон чиқиши ҳозирча маълум қилинмаяпти.

 ЎҚИНГ: OPPO тайёрлаган – дисплейдаги дактилоскопик датчик дунёда тенгсиз!