Oppo илғор камерали R9S моделини тайёрламоқда

Oppo илғор камерали R9S моделини тайёрламоқда

Хитойнинг Oppo компанияси шу ойнинг 19 санасида бўлиб ўтадиган R9S моделининг тақдимотига таклифномаларни юборишни бошлади. Тахминларга кўра, мазкур смартфон кучли техник кўрсаткичларга эга бўлади. Жумладан, унга Meizu MX6 моделидаги каби Sony IMX386 камера сенсори ўрнатилиши мумкин.

Ҳозирча Sony IMX386 камера сенсорига қарашли техник параметрлар ҳақида маълумот берилмаган. Бироқ ундаги диафрагма кўрсаткичи f/1,7 бўлиши айтилмоқда. Агар ушбу маълумот рост бўлса, янги модель Samsung Galaxy S7 Edge  камераси даражасида суратга олиш имкониятига эга бўлади.

5P3RtPgLz24xz2wFuPbVGiQrH2gemfky

Смартфонга Qualcomm Snapdragon 625 процессори, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилиши кутилмоқда. VOOC стандартидаги тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайдиган 3100 мА/ст сиғимли батареяга эга бўлади.

Oppo R9S смартфонига тегишли бошқа техник параметрлар ошкор этилмаган. Хитойнинг мазкур компанияси нисбатан арзон ва яхши техник кўрсаткичларга эга гаджетлар ишлаб чиқариб, Осиё мамлакатларида анча қониқарли савдо натижаларини қайд этган.