Oppo металл корпусли ҳамёнбоп смартфон тақдим этди

  •   DiMaX
  •  1297
  •  06.09.2017 12:29

Oppo металл корпусли ҳамёнбоп смартфон тақдим этди

Хитойнинг Oppo компанияси Покистон ва Малайзияда, айтарли шов-шувларсиз тарзда янги смартфонини намойиш этди. Металл корпусли, аммо нархи ҳамёнбоп бўлган ушбу A71 модели ҳақидаги маълумотлар ишлаб чиқарувчи сайтида эълон қилинган.

Мазкур моделга диагонали 5,2 дюймга тенг бўлган HD сифатли (720 x 1280 пикселли) дисплей ўрнатилган. Олд камераси 5 мегапикселли бўлса, асосий камераси 13 мегапикселли тасвирлар суратга олади.


A71 смартфонининг аппарат қисмига келсак, у 1,5 ГГц такт частотасига эга бўлган, саккиз ядроли Mediatek MT6750 процессори асосида ишлайди. Қурилманинг тезкор хотираси 3 ГБ, ички флеш-хотираси эса 16 ГБ ҳажмга эга.

Oppo’нинг ушбу янги гаджети аккумулятори 3000 мА/соат сиғимга эга. Смартфон иккита SIM-картани, симсиз алоқанинг LTE, Wi-Fi (802.11 b/g/n) ҳамда Bluetooth 4.0 интерфейсларини қўллаб-қувватлайди.

Девайснинг корпус ўлчамлари 148,1x73,8 x7,6 миллиметрни, вазни эса 137 граммни ташкил этади. Смартфон Color OS 3.1 қобиғидаги Android 7.1 Nougat операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

Oppo A71 модели тахминан 200 АҚШ доллари нархида бозорга чиқарилади.