Oppo R11 Plus: Хитойда навбатдаги шов-шувли тақдимот ўтказилди

Oppo R11 Plus: Хитойда навбатдаги шов-шувли тақдимот ўтказилди

9 июнда Хитойнинг ва жаҳоннинг энг пешқадам смартфонсоз компанияларидан бири бўлган Oppo катта шов-шувлар билан R11 ва R11 Plus флагманларини тақдим қилди. Уларнинг энг муҳим жиҳатлари қаторига фотосурат олиш имкониятлари келтириш мумкин.

Мисол учун, девайснинг 20 мегапикселли олд камера билан таъминлангани кутилмаган хабар бўлди. Икки объективли бош камераларнинг бирига кенг бурчакли сурат олувчи 6 линзали, апертура ҳажми f/1.7 бўлган 16 мегапикселли Sony IMX398 датчиги, иккинчисига 20 МП сиғимли сурат олувчи Sony IMX350 сенсор ўрнатилган.

Смартфон бир қарашда iPhone дизайнини эслатиб юборади. Жумладан, ташқи кўриниши iPhone 7 Plus ҳамда ҳали тақдим этилмаган OnePlus 5 телефонларига ўхшаб кетади. Металл корпусли смартфоннинг қалинлиги 7,8 мм, вазни эса 188 грамм.

Oppo R11 Plus 6 дюймли ва AMOLED матрицали FullHD дисплейга эга. Шунингдек, яна бир аҳамиятли жиҳати — гаджет биринчи бўлиб яқиндагина тақдим қилинган Snapdragon 660 процессорига эга бўлди. Шунингдек, 6 гигабайтли тезкор ва 64 Гб доимий хотира (microSD хотира учун бўлма), Android 7.1.1 Nougat операцион тизими, сиғими 4000 мА соат бўлган ва тезкор қувват олувчи аккумулятор, бармоқ излари сканери билан смартфон ўзига хосдир.

Oppo R11

Унинг қуйироқ талқини — Oppo R11 эса 5,5 дюймли AMOLED матрицали FullHD дисплейга эга. Унинг ҳам камера имкониятлари юқори: бош камера — 20 Мп ва 16 Мп, 2 каррали зум ва суратларни қайта ишлайдиган махсус Qualcomm Spectra 160 ISP процессорига эга. Унга ҳам янги Snapdragon 660 чипи ўрнатилган. Oppo R11’нинг ҳам олд камераси 20 мегапикселли матрица билан таъминланган. Аккумулятор сиғими эса 2900 мА·соат.

Нарх-наво
Смартфонлар июндан бошлаб сотувга чиқади. Oppo R11 Plus смартфони $500, Oppo R11 $485 доллардан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!