Oppo селфи-камераси қўш объективли смартфонни тақдим қилди

Oppo селфи-камераси қўш объективли смартфонни тақдим қилди

Хитойнинг Oppo бренди F3 ҳамда F3 Plus смартфон моделларини тақдим қилди. Уларга компаниянинг ўзи “Selfie Expert” деб лақаб қўйган. Олд камера учун 120 градус бурчак остида суратга оладиган қўш объектив ўрнатилгани бунинг бош сабаби. Мазкур камера модулларининг асосийси 16 МП сиғимли бўлиб, унга f2.0 туридаги оптик прибор ўрнатилган. Иккинчи селфи камера 8 мегапикселли ва у 6 та оптик элементлардан иборат.

Камера иловасидаги Beautify 4.0 режими тери ранги тусини ёрқинлаштириш, деталларни аниқ акс эттириш, орқа фонни хиралаштириш каби вазифаларни бажаради.

Бош камера учун Sony’нинг 16 МП, матрица ўлчами 1/2.8 дюймли, объектив оптик прибори f/1.7 бўлган Sony IMX398 модули танланган. Бу камера қўш фазали автофокус тизимларига эга, 1,4 микрон пикселли, 120 градус бурчак остида суратлар олади.

Oppo F3 5,5 дюймли ҳамда F3 Plus смартфони 6 дюймли, 1920х1080 пикселли Full HD экранга эга. Экран ҳошияси ва корпус роми ўртасидаги масофа қисқариб, 2 мм.ни ташкил қилади. Дисплей Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган. Олд панелдаги бош тугма бармоқ излари сканери вазифасини ҳам бажаради.

Oppo F3 Plus’га 8 ядроли Snapdragon 653 процессори, Adreno 510 видео-картасидан, электр токи сиғими 4000 мА соат ва тезкор қувватлаш мумкин бўлган аккумулятордан, 4 ГБ оператив хотира, 64 ГБ доимий хотирадан фойдаланилган. Смартфонга 256 ГБ.гача бўлган хотира флешкасини ўрнатиш мумкин.

“Selfie Expert” 2 та SIM-картада алоқанинг 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11ac), Bluetooth 4.1 ва GPS тармоқларида ишлайди. Oppo F3 Plus девайси Android 6.0 Marshmallow тизимининг ўзлаштирилган Color 3.0’да фаолият кўрсатади.

Oppo F3 Plus 2017 йилнинг 1 апрелидан Ҳиндистонда 474 АҚШ долларидан сотила бошлайди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!