Оригинал Xiaomi қулоқчинларини қалбакиларидан қандай фарқлаймиз?

  •   DiMaX
  •  1445
  •  18.01.2018 16:12

Оригинал Xiaomi қулоқчинларини қалбакиларидан қандай фарқлаймиз?

Юқори сифат ва паст нархга эга қурилмалари билан танилиб бораётган Xiaomi компанияси маҳсулотлари бизнинг бозорларимизда ҳам сотилмоқда. Бироқ оммабопликнинг иккинчи томони ҳам бор: кимлардир ушбу хитойлик корпорация номидан қалбаки смартфон ва аксессуарлар чиқариб сота бошлашган.

ЎҚИНГ: Эксперт: «Ҳар кимдан ҳам смартфон сотиб олманг!»

Бугун Xiaomi қулоқчинларининг аслини қалбакисидан фарқлашни кўриб чиқамиз.

1. Ташқи кўриниши ва жамланмасини кўздан кечириш

Xiaomi’нинг оригинал қулоқчинлари оқ рангли, бир томонига қулоқчин сурати туширилган, квадрат кўринишли қутига қадоқланган бўлади. Унинг қутиси очилишдан муҳофазаланган – тасмача шаклида қирқиб олинадиган ҳимоя қисмига эга.

Қадоғининг ичида қулоқчиннинг ўзидан ташқари икки жуфт, ҳар хил ўлчамли амбушюр (қулоққа тиқиладиган жойидаги юмшоқ қисми) ҳам солинган бўлади.

Қулоқчиннинг ўзи металлдан ишланган ва шакли сал қийшиқроқ, шу сабабли ҳам қулоқ чиғаноғида аъло даражада ўрнашади.

2. QR-коди орқали текшириш

Қулоқчиннинг оригиналлигини текширишнинг энг ишончли ва кенг тарқалган усули – QR-код орқали текширишдир. Xiaomi қулоқчинларидан ҳар бирининг симига бетакрор QR-код туширилган кичкина ёрлиқ ёпиштирилган. Шу орқали маҳсулотнинг оригиналлигини Xiaomi расмий сайтидан текшириб олиш мумкин.

Хитойлик корпорация ҳаммасини пухталик билан олдиндан ўйлаб, QR-кодни нусхалаш мумкинлигини ҳам инобатга олган. Шу боис ҳар бир QR-коднинг неча марта сканерланганини ҳисоблайдиган сервисни ҳам йўлга қўйган.

Хулласи калом, Xiaomi қулоқчинларининг оригиналлигини QR-код орқали бундай текширамиз:

  1. Ўз смартфонингизга QR-кодни сканерлаб аниқловчи илова ўрнатиб олинг;
  2. Қулоқчиннинг симида жойлашган QR-кодни унга «ўқитинг»;
  3. Илова таклиф этган ҳавола бўйича сервисга ўтинг.

Агарда экранда хитойча иероглифлар қуршовидаги MiRabbit кўринса, табриклаймиз – қўлингиздаги қулоқчин оригинал экан!

Дарвоқе, Mi Piston Headphones Basic русумли қулоқчиннинг видеотавсифини мана бу ҳавола орқали Facebook-саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин. Ушбу маҳсулотни 70 000 сўмдан харид қилиш учун, +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали «Terabayt.uz» сайти менежерига мурожаат қилишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, нархларни ва сайтда берилган бошқа маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

ЎҚИНГ: Xiaomi Piston Fresh – алюминий корпусли янги гарнитура

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.