Ўрта нархли Huawei Honor 7X сотувга чиқарилди: нарх-наво

Ўрта нархли Huawei Honor 7X сотувга чиқарилди: нарх-наво

Huawei компанияси 11 октябрь куни Honor 7X смартфонини тақдим қилган эди. Huawei Honor 7X ўтган ҳафта халқаро бозорда сотувга чиқарилди.

Смартфон металл корпусли бўлиб, орқа панелдан бармоқ излари сканери ўрин олган. Huawei Honor 7X 5,93 дюймли Full HD+ (2160 х 1080 пикселли), 2.5D эффектли қайрилма экранга эга бўлган. Унинг олд панелининг 82,9% қисми дисплейдан иборат. Дисплей томонларининг нисбати 18:9 га тенг.

Аппарат таъминоти учун фирманинг 8 ядроли Kirin 659 процессори, 4 ГБ оператив ва 32, 64 ёки 128 ГБ доимий хотира (флешка учун жой бор) масъул. Процессордаги 4 та Cortex-A53 ядросининг частота тезлиги 2.36 Ггц, қолган 4 та Cortex-A53 ядросиники 1.7 Ггц.

Бош камера учун 16+2 Мп сенсорлар ҳамда селфи-камерага 8 Мп сиғимли сенсор танланган.

Алюминийдан тайёрланган орқа панелдан бармоқ изи сканери ўрин олган. Huawei Honor 7X Android 7.0 Nougat'нинг ўзлаштирилган EMUI 5.1 талқини бошқарувида фаолият кўрсатади.

Huawei Honor 7X 3 рангли талқинда — қора, тилларанг ва кўк рангли корпусларда ишлаб чиқарилади. Халқаро бозорда унинг энг арзон талқини (32 ГБ) 234 АҚШ долларидан бошлаб сотилиши маълум қилинди.