Ўрта нархли Mi Note 3 янада арзон нархда тақдим қилинди

Ўрта нархли Mi Note 3 янада арзон нархда тақдим қилинди

Xiaomi компанияси бир неча ой аввал ўрта нархли мобил телефонлар синфига мансуб Mi Note 3 смартфонини тақдим қилган эди. Аппарат жорий йил биринчи ярим йиллигида тақдим қилинган Mi6'нинг янада катталашган "меросхўри".

Ундаги тезкор хотира 6 ГБ, доимий хотира эса 128 гигабайтни ташкил қилади. Mi Note 3'нинг 6 ГБ "оперативка" ва 64 ГБ доимий хотирали талқини Хитойда 375 АҚШ доллари, 6/128 ГБ модели 435 доллар, махсус кўк рангли, 6/128 ГБ талқини 450 доллардан сотувга чиқарилган эди.

Бугун Хитойда Xiaomi Mi Note 3'нинг арзон талқини ҳам тақдим қилинди. Бу талқинда тезкор хотира 4, доимий хотира 64 гигабайтли. Нархининг арзонлигини ҳисобга олмаса, бошқа жиҳатдан иккала Mi Note 3 талқинлари ҳам бир хил:

- 5,5 дюймли, икки ёнга қайрилган услубдаги, Full HD (1920 х 1080 пикселли) дисплей;
- шиша ва металлдан иборат корпус;
- "флагман чип"дан бир қадам орқада бўлган Snapdragon 660 процессори;
- 3500 мА соат сиғимли аккумулятор, тезкор қувватлаш технологияси мавжуд;
- бош камераси 2 модулли, ҳар бири 12 Мп сиғимли. Олд камера — 16 мегапикселли. Камерада фойдаланувчи қиёфасини таниш функцияси ҳам татбиқ қилинган.

"Аждоди" каби Xiaomi Mi Note 3 ҳам 3,5 мм.ли аудио-туйнукдан маҳрум бўлган. Қадоқда махсус переходник тақдим қилинади. Девайс олд панелидаги Home сенсор тугмасига бармоқ излари сканери жойлаштирилган.

ЎқингXiaomi'нинг 6 смартфони учун MIUI 9 сўнгги тизим бўлади

2 сим-картали девайсда Android 7.1 Nougat w/ MIUI тизими, шунингдек WiFi, Bluetooth 5.0, LTE, NFC, GPS, A-GPS тармоқларида ишлайдиган модуллар жорий қилинган.

Янги Xiaomi Mi Note 3 Хитойда 23 ноябрдан бошлаб 300 АҚШ долларидан сотилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.