Ўрта нархли Nokia 6 (2018)нинг ҳайратга лойиқ техник хусусиятлари фош бўлди

  •   DiMaX
  •  1962
  •  12.12.2017 11:19

Ўрта нархли Nokia 6 (2018)нинг ҳайратга лойиқ техник хусусиятлари фош бўлди

HMD Global компанияси жорий йилнинг бошида Nokia 6 смартфонини тақдим қилган эди. Энди 2018 йилнинг бошидаёқ унинг янгиланган талқини – Nokia 6 (2018) бозорга чиқарилади. Бу ўрта нарх тоифасига мансуб мобил қурилма бўлса-да, унинг кечагина ошкор бўлган техник хусусиятлари нархига нисбатан анча баланд бўлади.

ЎҚИНГ: Nokia 6 кутилганидан арзон нархда сотувга чиқмоқда

Хуллас, Хитойнинг Телекоммуникациялар агентлиги – TENAA сайти маълумотлар базасида Nokia 6 (2018) смартфонининг хусусиятлари акс этган саҳифа пайдо бўлди. Шунинг эвазига мазкур қурилманинг техник таъминоти хусусида аниқ тасаввурлар берувчи маълумотлар тарқалди.

Ушбу манба маълумотларига кўра, Nokia 6 (2018) смартфони қўшалоқ объективли бош камерага, 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 630 процессорига эга. Смартфоннинг тезкор хотираси ҳажми 4, ички флеш-хотира ҳажми эса 32 гигабайтга тенг.

ЎҚИНГ: Xiaomi ўз смартфонларини яхшилаш учун Nokia билан ўзаро манфаатли битим тузди

2018 йилги Nokia 6 модели диагонали 5,5 дюймлик IPS-экранга эга бўлиб, унинг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда. Экран корпус олд қисмини деярли бутунича эгаллаб олгани сабабли, бармоқ изи сканерини орқа панелга кўчиришяпти.

Nokia 6 (2018) смартфонининг модел рақами TA-1054 бўлиб, HMD Global компаниясининг таъкидлашича, ундаги иккита SIM-карта ҳам тўртинчи авлод – LTE 4G уяли алоқа тармоғида ишлай олади. Мазкур гаджетнинг дизайни Nokia 7 услубида бўлиб, у яна Android Pay тўлов тизими билан ишлай олиши учун NFC модули билан ҳам жиҳозланган.

Смартфон корпуси металлдан бўлиши айтилмоқда, унинг операцион тизими эса энг сўнгги талқиндаги Android 8.1 Oreo бўлади. Уни 2018 йилнинг январь-февраль ойларида оммага намойиш этишади.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Nokia 9 ва Nokia 8 (2018) тақдимот санаси ҳамда нархлари маълум!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!