Oukitel ўзининг "Xiaomi Mix 2"сини 2 баробар арзонга баҳолади
Бир муддат аввал тақдим қилинган ромсиз Oukitel Mix 2 смартфони ташқи кўринишидан Xiaomi Mix 2 флагманини эслатиши баробарида, ундан анча арзон. Мисоли эгизклардек. бир-бирига ўхшаш гаджетларнинг аппарат таъминоти ҳам деярли бир хил.
Oukitel Mix 2 экрани Xiaomi Mix 2'ники билан бир хил: 5,99 дюймли Full HD+ дисплей, металл рамка ва шишали орқа панелга эга бўлган. Шу билан бирга, девайсга бири 21, бошқаси 2 Мп бўлган 2 та сенсордан иборат бош камера мавжуд. Селфи камера учун 13 мегапикселли олд камера танланган. Камера ҳам Xiaomi'нинг флагмани каби, 4 К видео тасвирга олади.
Oukitel Mix 2'да ҳам тезкор хотира 6, доимий хотира 64 гигабайтли. Шунингдек, аккумулятор сиғими анча юқори -- 4080 мА соат. Xiaomi эса флагманига 3300 мА соат ток сиғимига эга батарея ўрнатган. Уларнинг ҳар иккаласида тезкор қувват олиш технологияси мавжуд.
Технологик жиҳатдан бу иккала смартфонлар ўртасидаги ягона фарқ -- процессорида. Xiaomi ном қозонган Snapdragon 835'ни ўрнатган бўлса, Oukitel Mix 2'да 8 ядроли Helio P25 ўрнатилган.
Қуйидаги жадвалда смартфонларни таққосланг:
|
Xiaomi MIX 2 |
OUKITEL MIX 2 |
Экран |
5.99" 18:9 FHD+ |
5.99" 18:9 FHD+ |
Сиғими |
2160*1080 |
2160*1080 |
Орқа панели |
Керамика |
Шиша |
Камера |
12MP+5MP |
16MP&2MP+ 13MP |
Фоточақноқ |
Бир тусли |
Икки тусли |
Тезкор ва доимий хотира |
6GB RAM+64GB ROM |
6GB RAM+64GB ROM |
Батарея |
3300 мА соат |
4080 мА соат |
Зарядка |
9V/2A тезкор қувватлаш |
9V/2A тезкор қувватлаш |
WiFi |
WIFI 5.0G/2.4G |
WIFI 5.0G/2.4G |
Видео суратга олиш |
4K |
4K |
Процессор |
8 ядроли Snapdragon 835 |
8 ядроли Helio P25 |
SIM |
2 та сим-карта |
2 та сим-карта |
Нархи |
$589.99 |
$299.99 |
Нарх-наво
Xiaomi Mix 2 айни пайтда $589,99 АҚШ долларидан сотилмоқда. Oukitel Mix 2 эса бозорга октябрда $299,99 доллардан чиқарилади.