Ойга иккита метеорит тушди: катталиги айтилмоқда

  •   Saroy
  •  1820
  •  06.08.2018 09:54

Ойга иккита метеорит тушди: катталиги айтилмоқда

Европа коинот агентлиги телескоплари Ер сайёрасининг табиий йўлдоши  бўлган Ойга 24 соат ичида иккита метеорит тушганини қайд этди.

Ой Ердан фарқли улароқ, атмосферага эга эмас, шу боис у метеорит зарбаларидан ҳимояланмаган. ESA (Европа коинот агентли) 24 соатда Ой юзасига кетма кет иккита метериотнинг келиб урилиш жараёнини кузатди, деб маълум қилади Space.com.

Зарбалар 17 ва 18 июль кунлари содир бўлган.  Кўринишига қараганда, Метеоритлар альфа-Каприкорниди метеорларнинг кучли оқими  бўлакчалари бўлган.  Ой юзасида, улар чақнаб кетгандек, жуда ёруғ бўлиб кўринади (бундай чақнашлар одатда қисқа вақтли ой ҳодисаси ҳисобланиб, ой аномалияси деб ҳам ҳисобланади). Олимларнинг таъкидлашича,  объектларнинг катталиги герек ёнғоғидек келади.

ЎҚИНГ:XXI асрнинг энг узоқ давом этадиган ой тутилиши

Ой юзасидаги бундай чақнашлар Moon Impacts Detection and Analysis System (MIDAS) дастури доирасида кузатиб борилади. Бунинг учун  Испаниядаги учта обсерваториядан фойдаланилган.  Уэльви  (Испания) Университети астрофизиги Хосе Мария Мадиедо (Jose Maria Madiedo)нинг таъкидлашича, мутахассислар Ойга қанча кўп метеорит тушади ва улар тез-тез тушадими деган саволга жавоб топиб, шу аснода бизнинг сайёрамизга метеоритлар тушишини олдиндан қандай қилиб яхшироқ ҳисоблаш мумкинлигини билишга уринишмоқда.  Тадқиқотчилар одатда Ойнинг орқа томонидаги чақнашларни кузатиб боришади, чунки бундай ҳодисаларни ушбу ҳудудларда осонроқ қайд этса бўлади.

ЎҚИНГ:Ўзга сайёраликлар: бизку уларни топа олмаяпмиз, улар бизни қидиряптими?