Ўйинбоп смартфонлар бешлиги: Xiaomi етакчи

Ўйинбоп смартфонлар бешлиги: Xiaomi етакчи

Россиялик техноэкспертларнинг фикрича, ўйинбоп смартфонлар бақувват аккумулятори ҳамда замонавий ўйинларни қайта ишлашга мўлжалланган илғор процессори, сифатли экрани билан ажралиб туради. Улар айнан шу мезонлар асосида қуйидаги рейтингни шакллантирганлар.

ЎқингXiaomi Mi Max: ҳамёнбоп нархдаги улкан смартфон

Ҳамёнбоп мобил алоқа воситалари орасида ўйин ўйнаш учун энг мақбул смартфонлар қаторида Xiaomi Redmi 3S ҳамда Meizu M3s пешқадамлик қилмоқда.

5 дюймли HD экран ва ток сиғими 3020 мА⋅соат бўлган аккумуляторга эга Meizu M3s юртимизда 1,2 млн сўмдан сотилмоқда.

Xiaomi Redmi 3S'да 5 дюймли HD экран, ток сиғими 4100 мА⋅ соат бўлган аккумулятор, саккиз ядроли Snapdragon 430 процессори, 13 МПли камера, 2 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Доимий хотира сиғимини microSD ёрдамида янада кенгайтириш мумкин. "Малика"да Xiaomi Redmi 3S 1,230,000 сўмдан сотилмоқда.

Ўрта нархли девайслар категориясида эса LeEco Le Max 2 X820 ҳамда Xiaomi Mi Max смартфонлари эътироф этилган. Илк гаджет илғор Snapdragon 820 мобил платформасида ишласа, иккинчиси йирик экрани ҳамда графикани қайта ишлашда моҳир Аdreno 510 видео-картаси билан ўзига хос. Шу билан бирга, Xiaomi Mi Max 4G алоқа тармоғида маълумотларни тезкор алмашиш технологиясига ҳам эга бўлган.

ЎқингLG G5: янги Android флагманнинг 5 та ўзига хослиги

Етакчи бешликни премиум-синфга тегишли LG G5 смартфони якунламоқда. У ўзидаги илғор самарадор тизим, 2 та бош камера модуллари билан ўзига хос. Фақат қўшимча хотира картаси ёрдамида смартфонга ўйин ўрнатиш имкони чекланган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.