«Ўйиқ»ли экранга эга Huawei P20’нинг ҳам «жонли» сурати тарқалди

  •   DiMaX
  •  1396
  •  27.02.2018 15:18

«Ўйиқ»ли экранга эга Huawei P20’нинг ҳам «жонли» сурати тарқалди

Хитойлик техногигант бу йил 27 мартда Парижда ўтказиладиган анжуманда учта моделдаги смартфонларини намойиш этмоқчи. Булар – Huawei P20, P20 Plus ҳамда P20 Lite русумли гаджетлардир.

ЎҚИНГ: Ромсиз Huawei P20 Lite’нинг ҳар томонлама «жонли» суратлари ва видеоси тарқалди

Булардан иккитаси – P20 Plus ва P20 Lite моделларининг расмларини аввалроқ эълон қилган эдик. Машҳур инсайдер Эван Бласс бугун ўзининг Twitter-аккаунтида Huawei P20’нинг ҳам «жонли» суратини эълон қилди.

Ушбу суратда акс эттирилган смартфон бундан бир неча кун аввал TENAA маълумотлар базасида пайдо бўлган қурилмага айнан ўхшаш. Аниқроғи – уларнинг орқа панели айнан бир хил, дисплейи ёқиқ ҳолда турган олд панели эса, ниҳоят, «кемтик»ли экраннинг чегараларини фарқлашимизга имкон бермоқда.

Смартфоннинг орқа панели пастки чап бурчагида «Huawei» эмас, балки «Shirley» сўзи туширилган. Бу сўз мазкур моделнинг коли номланишини англатади.

Кўриб турганингиздек, Huawei P20 моделида моддий «Home» тугмачаси сақланиб қолган. Ундан ташқари экран остида сенсор тугмачалар ҳам мавжуд. Улар P20 Plus моделида бўлмаслиги айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Уч модулли камерага эга Huawei P20 Plus’нинг илк «жонли» сурати чиқди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!