Ўзбекистонда электрон китоб ўқиш ускуналари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда электрон китоб ўқиш ускуналари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда eReader электрон ўқиш ускуналари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Бу китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш, мутолаа маданиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган, деб хабар беради Daryo.uz.

Дастур Президентнинг тегишли қарори билан 14 сентябрь куни тасдиқланди.

Айтилишича, ускуналарнинг ахборот базасида умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва ОТМларга мўлжалланган дарсликлар, ўқув қўлланмалари, рисолалар, ўқув-методик, илмий-назарий адабиётлар жойлаштирилади.

Дастурда, шунингдек, бундай ускуналарни арзон нархларда харид қилиш механизмларини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Ниҳоят, миллий кутубхона ҳамда ахборот-кутубхона марказларининг ягона базаси ташкил этилади. Бу базадан мамлакатнинг ҳар қандай ахборот-кутубхона муассасаси орқали фойдаланса бўлади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.