Ўзбекистонда илк бор жисмоний шахсларга микрокредитлар бериш бўйича онлайн хизмат ишга туширилади

  •   DiMaX
  •  3892
  •  19.04.2018 15:32

Ўзбекистонда илк бор жисмоний шахсларга микрокредитлар бериш бўйича онлайн хизмат ишга туширилади

«Beeline Ўзбекистон» компанияси Ўзбекистон банкларининг «Beeline» абонентлари бўлган пластик карталар эгалари учун мобил микромолиявий хизматлар кўрсатиш имконини берадиган янги маҳсулот ишлаб чиқарди. Яқин вақт ичида хизмат «Beepul» иловасида пайдо бўлади, шунингдек «Beeline»нинг мазкур «MyCredit» маҳсулоти Payme тизимида ҳам амал қилади, дея хабар бермоқда оператор сайти.

ЎҚИНГ: Ўзбекистондаги «Билайн» абоненти ҳисобини энди «Евросеть» орқали комиссиясиз тўлдириш мумкин

Интернет тармоғида жисмоний шахслар учун микрокредитларнинг биринчи бўлиб «Алоқабанк»нинг тўлов картасига эга бўлган «Beeline» абонентлари синовдан ўтказишлари мумкин. Beeline берган маълумотларга кўра, синовдан ўтказилгандан сўнг, компания исталган маҳаллий банк тизимига ва бошқа тўлов хизматларига инновацион маҳсулотни жорий этишга тайёр.

Мижозлардан юзага келадиган саволлар ва шикоятларга зудлик билан жавоб бериш учун хизмат ҳафтанинг иш кунлари соат 10-00 дан 17-00 гача ишлайди. Яқин келажакда, MyCredit билан 24 соат мобайнида 5 кундан 30 кунгача қўшимча ҳужжатларни тўпламасдан ва банкка ташриф буюрмасдан микрокредит олиш имкони пайдо бўлади. Бошланғич босқичда микрокредитлар миқдори 200 000 сўмдан 1 700 000 сўмгача (тахминан энг кам иш ҳақининг 10 баробари) бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Фирибгарлар қармоғи. Пластик картадаги пулларингиз жойидами?

Микрокредит олишдан аввал нималарни билиш зарур:

- Uzcard тўлов картангиз ўзингизга тегишли бўлиши керак. Карта «Beeline» мобил телефонига уланиши керак. Тизим сизни таниши учун картанинг эгаси ва уяли телефон эгаси маълумотлари ўзаро мос келиши керак.

- Микрокредитни «Beepul», «Payme», банк инфо-киосклари ёрдамида, шунингдек, банк филиалида нақд пулда тўлашингиз мумкин.

- «MyCredit» тизими сизни мустақил равишда аниқлайди, маълумотларни қайта ишлайди ва онлайн натижаларни кўрсатади. Микрокредит олиш учун картангиз ҳар ойда тўлдирилиши ва фаол бўлиши керак. Агар илованинг барча бўлимларини тўғри тўлдирган бўлсангиз ва маълумотларингиз муваффақиятли қайта кўриб чиқилса (Оммавий оферта доирасида) маблағлар сизнинг ҳисобингизга киритилади ва пластик картангиз балансида акс эттирилади.

«Beeline»да инновацион маҳсулотнинг ишга туширилиши ҳақида шундай шарҳ берилди:

– Скоринг тизими деб аталмиш – маълум мезонларга асосан шахснинг тўлов қобилиятини баҳолаш умуман мобил банкинг учун янги имкониятлар очади. Биз онлайн-ечимлар тарафдоримиз, чунки биз пластик карточкалар фойдаланувчилари орасида инновацион маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни кўриб турибмиз. Уларнинг сони йил сайин кўпайиб бораётганини таъкидлаш жоиз, мобил тўлов тизимлари қўшимча имкониятлар яратади. Бизнинг мақсадимиз абонентларга ўз уйларини тарк этмаган ҳолда микрокредит олиш имконини беришдир. Шу каби маҳсулотлар турли мамлакатларда муваффақиятли ишга туширилган ва чет элда банк соҳасида жуда машҳур. Бозорни ўрганиб чиққанимиздан сўнг, биз банк соҳасида мавжуд экотизимда янги ёндашув ва янги ечимлар талаб қилинади, деган хулосага келдик. Биз, ҳамкорларимиз АК «Алоқабанк» ва «PayCom» биз билан биргаликда ушбу йўлда биринчи бўлишга қарор қилишганидан жуда мамнунмиз. Маҳсулотнинг ишга туширилиши бошқа майдончаларда ҳам, биринчи навбатда бизнинг «Beepul» иловамизда ишга туширилиши режалаштирилган. Биз ҳамкорликка мутлақо очиқмиз ва яқин келажакда «Beeline» абонентлари учун хизмат кўрсатадиган бошқа банклар ҳам тизимга уланишини умид қиламиз, – деди «Unitel»нинг тижорат директори Максим Ефремов.

Эслатиб ўтамиз, онлайн тарзда микрокредитлар бериш хизмати илк бор ишга туширилди, бу босқичда маҳсулот синовдан ўтказилмоқда.

ЎҚИНГ: UzCard барча пластик карта эгаларини Telegram’даги фирибгарликдан огоҳлантирмоқда