Ўзбекистонда Интернет тезлиги 8 - 10 бараваргача оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда Интернет тезлиги 8 - 10 бараваргача оширилиши  кутилмоқда

Ўзбекистонда Интернет тезлигини 8 - 10 бараваргача ошириш режалаштирилмоқда. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев вазирлик сайтига жойлаштирилган интервьюда шу ҳақида маълум қилди, деб ёзади Kun.uz

"Телекоммуникацияларнинг магистрал тармоқларини кенгайтириш жорий йилдаги энг йирик вазифаларимиздан биридир ва биз уни тўлиқ ҳажмда амалга оширишни режалаштиряпмиз. Интернет тезлигини 8 - 10 бараваргача ошириш кўзда тутилган. Шу муносабат билан февраль ойининг бошидан бу йўналишдаги ишларни фаоллаштирдик. Турли мамлакатлардан мазкур йўналишда фаолият олиб борувчи қатор хорижий мутахассисларни жалб қилишга муваффақ бўлдик", - дейди Аҳмадхўжаев.

Аҳмадхўжаевнинг сўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда Интернет имкониятларини кенгайтириш бўйича 20 дан зиёд юқори малакали хорижлик мутахассис иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, ахборот-коммуникацион технологиялар ривожи, шу жумладан республика почтасини ривожлантириш бўйича яна 15 нафар чет эллик мутахассис фаолият олиб бормоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!