Тез орада Ўзбекистонда илк крипто-дўконлар очилади
Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидалари расман тасдиқланди. Унга кўра мазкур фаолият тури крипто-дўконнинг электрон-платформасида ёки савдо обектида амалга оширилади.
Маълум бўлишича, крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали сиз ктипто-активларни миллий валютада банк ўтказмаси орқали сотиб олишингиз ёки сотишингиз мумкин бўлади. Савдо обектида ҳам худди шу усул бирга крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ёки хорижий валютада сотиб олишингиз ёки фақат миллий валюта сотишингиз мумкин.
Бироқ крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:
- мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;
- Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан амалга ошириладиган операциялар;
- аноним крипто-активлар ва ўзаро ўзгармас токенлар билан амалга ошириладиган операциялар.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, крипто-дўконлар 18 ёшга тўлмаган шахслар билан шартнома тузишга ҳақли эмас.
Мазкур буйруқ 31 октабрдан кучга кирган. Шундай экан, тез орада Ўзбекистонда ҳам крипто-дўконлар очилиши мумкин.
ЎҚИНГ: Fragment аукционида илк Telegram юзернейми салкам 1.5 миллион долларга сотилди