Ўзбекистондаги «Билайн» абоненти ҳисобини энди «Евросеть» орқали комиссиясиз тўлдириш мумкин

  •   DiMaX
  •  1329
  •  15.11.2017 15:24

Ўзбекистондаги «Билайн» абоненти ҳисобини энди «Евросеть» орқали комиссиясиз тўлдириш мумкин

Россиядаги «Евросеть» компанияси Ўзбекистоннинг «Билайн» алоқа оператори абонентларининг ҳисобларини тўлдириш бўйича янги хизматни йўлга қўйди. Мазкур технологик ечимнинг етказиб берувчиси «МОБИ.Деньги» компаниялар гуруҳидир, дейилади унинг сайтидаги хабарда.

Энди Россия ҳудудидаги исталган «Евросеть» дўконида Ўзбекистоннинг «Билайн» абоненти телефон рақами ҳисобини тўлдириш имкони туғилди. Бунинг учун мижоз «Евросеть» дўкони кассасига мурожаат этиши лозим. У ҳисоби тўлдирилиши лозим бўлган абонент рақамини айтади ва керакли миқдорда, нақд  пул шаклида тўловни амалга оширади. Пул маблағлари муваффақиятли тарзда ўтказилгач, кассир чекни чоп этиб беради.

Пул маблағлари шу лаҳзанинг ўзида – online режимида ўтказилади. Хоҳлаган мижоз Ўзбекистон «Билайн» алоқа операторининг исталган абоненти ҳисобини комиссиясиз тўлдириши мумкин.

ЎҚИНГ: Beeline корпоратив мижозларга ярим соатгача бепул халқаро мулоқотни тақдим этмоқда

Хабарда таъкидланишича, ушбу янги сервис Ўзбекистонда қариндошлари, дўстлари яшайдиган россияликлар, шунингдек, Россияда сафарда бўлган ўзбекистонликлар учун катта қулайликлар тақдим этади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.