Ўзбекистондаги «троллар фабрикаси»нинг довруғи Оксфорд университетигача етиб борди!

  •   DiMaX
  •  2973
  •  27.09.2019 18:22

Ўзбекистондаги «троллар фабрикаси»нинг довруғи Оксфорд университетигача етиб борди!

Оксфорд университети ва Оксфорд интернет институти тадқиқотчиларининг ижтимоий тармоқлардаги манипуляция таҳлиллари йиғилган ҳисоботи тақдим этилди. Ҳисоботда Ўзбекистон тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилган, деб ёзади Togri.uz нашри.

ЎҚИНГ: Цукерберг: "Ўзбекистон россиялик троллар нишонида бўлган"

Хўш, нималар дейилибди ўзи?

Ҳисоботда Ўзбекистонга доир келтириб ўтилган энг муҳим фактлар қуйидагилардан иборатдир:

  • Ўзбекистонда ижтимоий тармоқдаги жамоат фикрини бошқариш учун троллар ҳужумидан фойдаланишади (қўшни Тожикистонда ҳам троллинг, ҳам мессежни кучайтириш стратегияларидан, Қозоғистонда эса дезинформациядан фаол фойдаланилади);
  • Манипуляцияда ботлар эмас, ҳақиқий одамлар ва ўғирланган (хак қилинган) аккаунтлар ишлатилади;

  • Ўзбекистонлик «троллар» асосан босим ўтказиш, қўрқитиб қўйиш ва фикр билдиришни бўғиш билан шуғулланади;

ЎҚИНГ: Интернетда қандай қилиб тўғри ва хавфсиз сўкиниш мумкин? Роскомнадзор буни мисоли билан кўрсатиб берди!

Троллинг билан кимлар шуғулланади?

Мамлакатда троллинг ва киберманипуляцияга ўрта даражада эътибор берилади;

  • Ўзбек «троллари» мунтазам тарзда ишлайди (мисол учун, Қозоғистон «троллари» вақтинча лойиҳаларда ишга солинади);
  • Ҳисоботда ўзбекистонлик «троллар»нинг салоҳияти маълум қилинмаган. Қирғизистондаги манипуляция жамоаси аъзолари сони 50га яқинлиги, уларга ҳар бир лойиҳа учун 2000 доллар берилиши қайд этилган.
Хира кўк ранг давлат ташкилоти, нодавлат ташкилот ва инфлюенсерлар гуруҳи сони битталигини билдиради
  • Ижтимоий тармоқлардаги манипуляция билан Ўзбекистонда бир давлат ташкилоти, бир нодавлат ташкилот ва инфлюенсерлар гуруҳи шуғулланади.

Айтиш керакки, Ўзбекистонда турли ташкилотлар ва компанияларнинг, ҳатто университетларнинг ўз «троллари» мавжуд. Блогер Нурбек Алимовнинг иддаосича, Тошкент ахборот технологиялари университети талабаларига ижтимоий тармоқларда ислоҳотлар ва давлат сиёсатига нисбатан позитив кайфият шакллантириш учун 200 – 800 доллар атрофида пул ҳам ваъда қилинган.

ЎҚИНГ: Блогерлар ўз постларига қолдирилаётган изоҳлар учун ҳам жавоб беради!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!