Ўзбекистонга «Яндекс» вакиллари нега келишди?

Ўзбекистонга «Яндекс» вакиллари нега келишди?

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Россиянинг «Яндекс» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда россиялик ахборот технологиялари экспертларига Ўзбекистонда соҳани ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, хусусан «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди. Музокараларда асосий эътибор ёш дастурчиларни тайёрлаш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласига қаратилди.

Шунингдек, «Яндекс» компанияси вакиллари билан Ўзбекистонда географик ахборот тизимлари, жумладан муайян ҳудудга оид график-тасвир маълумотларини ўрганиш, тўплаш ва таҳлил қилиш тизимларини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

«Яндекс» — россиялик трансмиллий компания бўлиб, Интернет тармоғида шу номдаги қидирув тизими, интернет-порталларга эгалик қилади ҳамда бир неча давлатларда IT-хизматларни кўрсатади. Айниқса, Россия, Туркия, Белоруссия ва Қозоғистон ахборот технологиялари бозорида юқори ўринга эга.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Яндекс

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.