Ўзбекистонлик хоҳловчилар “Oracle академияси”да бепул ўқийдилар

Ўзбекистонлик хоҳловчилар “Oracle академияси”да бепул ўқийдилар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Oracle академияси” фаолиятини бошлади. Тадбирда университет раҳбарияти ҳамда “Oracle Academy” дастурининг минтақавий раҳбари Дэни Гурис иштирок этди.

“Oracle” компаниясининг мазкур бепул таълим ташаббуси мактаб, коллеж ва университет ўқитувчилари, шунингдек мустақил ўрганувчилар учун ахборот технологияларини узлуксиз ўрганишга ёрдам берадиган зарур ресурсларни, комплекс дастурларни тақдим этади. Ҳар йили жаҳон миқёсида “Oracle Academy” курсларида 120 мамлакатдан 3,5 миллион нафардан зиёд битирувчилар тамомлайди.

Мисол учун, Java Fundamentals, Java Foundations, Java Programming, Database Foundations, Database Design and Programming With SQL, Programming with PL/SQL, APEX – Application Development Foundations каби курслар мутахассислар учун замонавий дастурлаш тиллари ва тизимларини ўрганишлари учун айни муддао.

Ўқинг:Huawei P20 Pro ва iPhone X камералари "жанг қилишди"

90-180 соатлик курс қизиқарли ва долзарб маърузалар, мустақил ўқиш, амалий машғулотлар, билимларни назорат қилиш, курс лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш каби қисмлардан иборат ва улар иштирокчиларнинг рақобатбардошлик даражасини оширади.

Курслар академик дастурга киритилиши мумкин, улар аниқ илмий мақсадларни ўз ичига олади ва кўплаб амалдаги халқаро стандартларга ва имтиҳонларга жавоб беради.

Хоҳловчилар мазкур курсда academy.oracle.com сайти орқали онлайн шаклда бепул таҳсил олишлари мумкин.

Тадбир давомида талабалар “Ахборот хавфсизлиги асослари” ҳақидаги тақдимотини тингладилар. Маърузадан талабалар ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принциплари, шунингдек, компьютерни ўрганиш технологияларидан фойдаланиш ва уларга ҳужумларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга жавоб бериш каби янги йўналишларни ўргандилар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!