"Ўзбектелеком": "Телефон алоқа хизматлари нархлари ошмайди".

Шаҳар ва халқаро телефон алоқа хизматлари нархи 20 октябрдан бошлаб оширилиши хусусида «Ўзбектелеком» хабар берган эди.

Ахоли учун шахар телефон тармоғидан фойдаланиш ойлик тўлови вақт ҳисоби бўйича 2350 дан 3000 сўмгача (Қишлоқ жойларда – 1035 сўмдан 3000 сўмгача), тўлов абонент тизимида эса 3090 сўмдан 4000 сўмгача (қишлоқ жойларда 1520 сўмдан 2000 сўмгача), шунга мос равишда, ташкилотлар учун тарифлар ўртача 30 фоизга оширилиши, хорижий мамлакатларга қўнғироқларнинг нархи икки баравар ошиши маълум қилинган эди.

Бироқ, компаниянинг бугун -- 11 октябрь куни эълон қилган хабарига кўра, 2017 йилнинг 5 октябрида эълон қилинган нархлар бекор қилинган ва хизматлар учун ҳақ аввалги -- 2016 йилнинг 1 июлида тасдиқланган №125-1/1-сонли прейскурант асосида тўлаш давом этади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.