Panasonic 30 карра катталаштирилувчи Lumix DMC-TZ85 камерасини тақдим этди

Panasonic 30 карра катталаштирилувчи Lumix DMC-TZ85 камерасини тақдим этди

Янги Lumix фотоаппарати 30 каррали миқёсга эга, бундан ташқари 4К форматли видеога олади.

Lumix DMC-TZ85 1/2,3 дюймда 18,1 мегапикселли CMOS-матрицага эга. Фокус масофаси 24дан 720 ммгача ўзгаради. Сониясига 30 кадрни муҳрлаб 4К форматли видеога олиш имкони мавжуд.

Lumix бошқа камералар сингари тасвирни оптик барқарорлаштириш тизимига эга. Фотоаппаратнинг нур сезувчанлиги ISO 80-6400, суратга олишда объективининг очиқ туриши муддати 1/16000-60 сонияни ташкил қилади. Камерага Wi-Fi модули ўрнатилган.

Ўлчами 112х64х38 мм, вазни эса 282 грамм. Автоном ишлаш вақти 320 кадргача.

Февралдан бошлаб сотувга чиқариш мўлжалланмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!