Panasonic контраст даражаси 1000 000: 1 бўлган IPS дисплейни яратди

Panasonic контраст даражаси 1000 000: 1 бўлган IPS дисплейни яратди

Panasonic таркибидаги Liquid Crystal Display Co. компанияси IPS (In-Plane Switching) технологияси асосида контраст даражаси 1000 000: 1 бўлган дисплейни ихтиро қилди, деб ёзмоқда 3D News сайти.

Ёруғлик модуляциясига мўлжалланган ўзига хос ячейкалар қатлами ёрдамида ушбу янги технологиядаги дислейни яратишга муваффақ бўлинган. Улар ҳар битта пикселни алоҳида равишда кучли ёруғлик билан таъминлашга имконият беради. Натижада тасвирнинг сифати бир неча бараварга ошади.

panas3

Олимларнинг қайд этишича, мазкур технология экран контрастлигини анъанавий суюқ кристалли дисплейларга қараганда 600 марта оширишга ёрдам берар экан. Панель максимал ёруғлик даражасида ҳам (1000 кд/м2) барқарор ишлаши мумкин.

Синовлар муваффақиятли якунлангач, ушбу панелларни 2017 йилнин бошида сотувга чиқариш режалаштирилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!