Паспорт столи бланкаларини Telegram’дан олиш имконияти туғилди

Паспорт столи бланкаларини Telegram’дан олиш имконияти туғилди

Ўзбекистон ИВВ ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси мутасадди ходимлари ҳамкорлигида масофадан туриб Telegram мессенжери орқали Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимларида ишлатиладиган махсус бланкаларни фуқароларга бепул тақдим этиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Фуқаро Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимларида ишлатиладиган махсус бланкаларни кўчириб олиб, улардан фойдаланиши учун Telegram’даги @PassportInfoUz ботида рўйхатдан ўтиши лозим.