Павел Дуров Telegram​ фойдаланувчиларининг эркинлиги ва анонимлигини ҳимоя қилишга ваъда берди

Павел Дуров Telegram​ фойдаланувчиларининг эркинлиги ва анонимлигини ҳимоя қилишга ваъда берди

Оммабоп бўлган Telegram асосчиси Павел Дуров пайшанба куни, компания ўз сиёсатини давом эттиради, барча фойдаланувчилар эркин ва анонимлиги таъминланади деб, баёнот берди.

"Telegram эркинлик ва анонимлик ҳимоясида туради. Давлатлар қўяётган хар қандай чекловлар ҳеч нарсани ўзгартирмайди" , - деб, Дуров ўз каналида ёзди.

Бундан ташқари, мессенжер асосчиси Россия ва Эрон ҳукуматлари шунга ўхшаш иловалар ишлатишда ўз позицияларини ўзгартиришларига умид қилди. 

"Аминманки, вақти келиб, Эрон ва Россия ҳам шундай вақт бўладики, биз ва бошқа IT-компаниялари ўзимизнинг офисларимизни очамиз. Ўша давргача фойдаланувчиларимизга аноним равишда хабарлар билан ўзаро алмашинишга имкон берган ҳолда, ҳурликни ҳурмат қиладиган мамлакатларда ишимиз давом эттирамиз", - таъкидлади Дуров.  

Жорий ҳафтанинг сешанба куни Эрон прокуратураси Дуровга нисбатан жиноий иш қўзгатган эди. Прокуратуранинг таъкидлашича, мессенжердан болалар порнографияси ва "ИШИД" террористик гуруҳ маълумот алмашган.

Бундан ташқари, бир неча бор Роскомнадзор Telegram гуруҳи ва шахсан Павел  Дуровга Россия қонунчилик талабларини қўйиб, мессенжер орқали тарқатилаётган маълумотларни очиқлашга чақирган эди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Telegram

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.