Philips’нинг янги мониторларида интеллектуал функция пайдо бўлди

Philips’нинг янги мониторларида интеллектуал функция пайдо бўлди

Philips Monitors брендига эгалик қилувчи MMD компанияси экологик хавфсиз ва ьир қатор функциялар билан жиҳозланган Philips 240B7QPJEB ва 240B7QPTEB мониторларини фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этди, дея ёзмоқда Ferra нашри.

Мониторга ўрнатилган PowerSensor номли датчик агар қурилма қаршисида фойдаланувчи бўлмаса, экран ёрқинлигини автоматик тарзда камайтиради. LowBlue режими эса экрандан чиқадиган кўк нур миқдорини қисқартиради.

Ҳар иккала мониторга 24-дюймли Full HD (1920 х 1200 пиксель) форматидаги IPS-матрица ўрнатилган. Экран ёрқинлиги 300 кд/м2, намойиш бурчаги 178/178 градус. Шунингдек ҳар бири 2 Вт қувватга эга стереодинамиклар ҳам кўзда тутилган.

Philips 240B7QPJEB VGA, DisplayPort 1.2, HDMI 1.4, иккита USB 3.0 порти ва аудиослотлар билан таъминланган. Philips 240B7QPTEB эса VGA, DisplayPort 1.2, mini DisplayPort 1.2 ва DisplayPort, HDMI 1.4, тўртта USB 3.0 ва қўшимча аудиослотларга эга бўлган.

Мониторлар нархи 400 доллар атрофида бўлиши маълум қилинган.