Philips ўзининг илк OLED экранли телевизорини намойиш қилди (Видео)

Philips ўзининг илк OLED экранли телевизорини намойиш қилди (Видео)

IFA-2016 кўргазмаси доирасида Philips компанияси ўзининг илк OLED экранли телевизорини тақдим этди. Philips 901F номли ушбу телевизор Ultra HD аниқлигидаги экран, HDR режими ва Android TV операцион тизими билан таъминланган. Шунингдек, Philips’га қарашли Ambilight орқа фон технологияси ҳам кўзда тутилган.

Philips-OLED-901-F-Lifestyle-Photography1

Philips 901F  99% рангни қамраб оладиган кенг форматдаги DCI-P3 тизимига эга. “Perfect Pixel Ultra HD” технологияси билан бирга қора ранг даражаси юқори сифатли тасвир намойишини таъминлайди.

OLED экранли телевизори билан Philips компанияси Samsung ва Sony каби рақобатчиларидан ўзиб кетди. Сабаби юқорида номи келтирилган фирмалар ҳали органик светодиодли экрандаги телевизорларни ишлаб чиқаришмаган. Philips мазкур телевизорда ҳозирда ягона  OLED панеллар ишлаб чиқарувчиси бўлган LG компаниясининг LG Display матрицасидан фойдаланган.

philips-oled-2 (1)

Ушбу OLED экранли телевизор Google томонидан яратилган Android TV операцион тизимида ишлайди. Операцион тизимда смартфон, планшет ёки ноутбукдаги фото, видео ва мусиқаларни телевизор экранига узатишда хизмат қиладиган Googlе Cast функциядан фойдаланиш мумкин. Google Cast Netflix, YouTube, HBO, Hulu ва бошқа бир қатор сервисларни қўллаб-қувватлайди.

Ҳозирча Philips 901F нархи тўғрисида маълумот берилмаган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.