Pipo KB2: букиладиган клавиатура-компьютер

Pipo KB2: букиладиган клавиатура-компьютер

Май ойида Хитойнинг Pipo компанияси Windows 10 операцион тизими остида бошқариладиган ихчам КВ2 компьютерининг савдосини бошлашни режалаштирмоқда.

Компьютер ташқи томондан йиғиладиган Bluetooth-клавиатурани эслатади. Бироқ гаджет одатий клавиатуралардан бир оз қалинроқ бўлиб, унинг ичига Intel Cherry Trail ускунавий платформасининг ҳисоб узеллари жойлаштирилган.

Ишлаб чиқувчилар Atom x5-Z8300 процессоридан фойдаланишди. Бунда 14 нанометрли ясамага 1,44–1,84 ГГц частотали тўртта ядро ва Intel HD Graphics контроллери жойлаштирилган. Қурилманинг энергия истеъмоли даражаси 2 Вт ни ташкил этади.

Компьютер-клавиатура 2 ёки 4 Гбайт техкор ҳамда 32 ёки 64 Гбайт сиғимга эга флеш-модул билан таъминланиши мумкин. Wi-Fi 802.11ac ва Bluetooth симсиз алоқа адаптерларининг ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган.

USB 3.0, USB 2.0, Micro-USB ва HDMI портлари орқали кириш/чиқиш интерфейслари амалга оширилади. Қурилма бевосита электр таъминоти ёки 2500 мАсоат сиҳимли аккумулятор орқали қувват олиб ишлайди. Унинг нархлари ҳақида, афсуски, ҳозирча маълумотлар ошкор қилинмади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!