Pixel C: Google’дан энг яхши планшет

Pixel C: Google’дан энг яхши планшет

Google томонидан яратилган янги Pixel C планшети шу турдаги Android қурилмалар орасида энг зўри сифатида эътироф этилмоқда. Ажойиб дисплей, мустаҳкам қувват манбаи, юқори даражадаги дизайнга эга мазкур планшетга ўзининг бошқа муқобилларининг “кушандаси” сифатида нисбат берилмоқда. Қолаверса, хоҳловчилар учун таклиф қилинган клавиатура қурилманинг имкониятларини оширувчи айни зарур деталдир.

Pixel C Google томонидан 2015 йилнинг 29 сентябрь куни бўлиб ўтган Nexus 5X ҳамда 6P мобиль қурилмаларининг намойиши вақтида бир озгина журъатсизлик билан ёки тортинибгина таништирилган эди. Аммо бугун ахборот технологиялари соҳаси экспертлари ҳам қурилманинг имкониятига юқори баҳо бермоқдалар.

PixelC-HandsOn-16-650-80

2015 йилнинг майида эълон қилинган Андроиднинг сўнгги талқини – Аndroid 6.0 Marshmallow операцион тизимида ишлайдиган Pixel C’ни яратишда компания катта куч ва эътибор сарфлагани кўриниб турибди. Nexus брендининг яратилиши Asus ва HTC компанияларининг саъй-ҳаракатлари билан боғланса ҳам, ушбу планшет батамом Google назорати остида ишлаб чиқарилган.

Алюминий корпус, силлиқ қирра, қўлга ўрнашувчан сирт фойдаланишга қулай. Қурилманинг оғирлиги 466 грамм. ЛТПС технологияси асосида ишлаб чиқарилган 10.2 дюймли (1 дюйм = 25,5 мм) дисплей тасвирни 2560×1800 пиксель ҳажмда кўриш имконини беради. Ҳар бир дюймда тасвир зичлиги 308 пиксел.

PixelC-HandsOn-05-650-80

Солиштириш учун, планшетлар қироли дея сифат берилган 9,7 дюймли iPad Air 2 планшети тасвирни 2048×1536 пикселда етказади ва тасвир зичлиги ҳар бир дюймга 264 пикселни ташкил қилади. Шунингдек, янги планшетнинг қобилият ва ўзига хосликлари Samsung Galaxy Tab S2 ва Sony Xperia Z4 Tablet планшетларидан ҳам юқори.

Таққослашингиз учун, iPad Air 2 437 грамм тош босади. Шунингдек, Air 2 қалинлиги ва ҳажмига кўра, 242 x 179 x 7 мм.ли Pixel C планшетидан юпқа ва ихчам.

Pixel C дисплейи Nexus 9 дисплейига қараганда ёрқин ва имконияти ҳам юқори. Шу сабабли унга Nvidia Tegra X1 процессори ва қўшимча 3 гигабайтли LPDDR4 оператив хотира ўрнатилган.

PixelC-HandsOn-23-650-80

Шу билан бирга, Google харидорларга қўшимча 149 АҚШ доллари ҳисобига ушбу планшетга мўлжалланган бирмунча ақллироқ клавиатурани ҳам таклиф қилмоқда. Унинг ёрдамида Pixel C Android планшетдан гибрид лаптоп ёки ноутбукка айланади. Компания айни пайтда шунга ўхшаш Microsoft Surface Pro 4 ҳамда iPad Pro мобиль қурилмалари бозорини ҳам синчиклаб ўрганмоқда.

Pixel C’нинг 32GB ва 64GB’ли икки модели сотувга чиқарилган. 32GB хотирага эга планшетнинг баҳоси 499, иккинчи моделининг баҳоси эса 599 АҚШ долларини ташкил қилади. Яъни, у планшет фойдаланувчилари орасида оммабоп бўлган iPad Pro ва Surface Pro 4 қурилмаларидан арзон.

PixelC-HandsOn-12-650-80Google’нинг қўш симкартали, Nexus – 6P ва 5X сериясидаги смартфонларига хос бўлган бармоқ излари ёрдамида кириш тизими ушбу қурилмада жорий қилинмаган. Қурилмага овозли кириш тизими мавжуд. Бунинг учун унинг тўрт томонида микрофон ўрнатилган. Планшет “ОК, Google” буйруғини бир неча метрдан туриб ҳам эшитади, унга муносабат билдиради.

Қурилманинг устки, чап қисмидан жой олган USB-C порти ёрдамида қурилмани қувват олдириш, маълумотларни алмашиш мумкин. Яна бир ўзига хослик унинг ёрдамида бошқа мобиль қурилмаларни қувватлантириш ҳам мумкин. 34,2 Вт.ли қувватлантиргич планшетда 10 соат давомида ишлаш имкониятини беради.

PixelC-HandsOn-18-650-80

Қурилманинг асосий камераси 8, орқа камера 2 мегапикселли. Стереодинамика ёрдамида аудиофайллар ҳар икки томондан эшитилади. Овоз энг юқори даражада кўтарилган тақдирда ҳам, Pixel C бошқа планшетлар сингари хириллаб қолмайди.

Ушбу маҳсулот нарх ва қулайлиги жиҳатидан қулай бўлса-да, планшет савдоларида пешқадам бўлган Apple қурилмаларидан етакчилик машъаласини олиши осон бўлмаслиги тахмин қилинмоқда.

Хулоса

Pixel C

9.3балл

Google томонидан яратилган янги Pixel C планшети шу турдаги Android қурилмалар орасида энг зўри сифатида эътироф этилмоқда.

Дизайни:

Батарея қуввати:

Нархи:

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Amazon $679 Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Ажойиб экран
  • Чиройли дизайн
  • Кучли батарея

 Камчилиги

  • Оғир
  • Клавиатурани алоҳида сотилади
  • MicroSD учун жой йўқ
  • 4G йўқ

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.