Pixelphone S1 – мусиқасеварлар учун ҳамёнбоп смартфон

  •   DiMaX
  •  1272
  •  15.02.2018 17:53

Pixelphone S1 – мусиқасеварлар учун ҳамёнбоп смартфон

Россиянинг Pixelphone стартапи жорий ойнинг бошида ўзининг илк смартфони – M1 моделини тақдим этган эди. Кеча эса иккинчи – ҳамёнбоп Pixelphone S1 телефони ҳам намойиш этилди.

ЎҚИНГ: Бозорларимиздаги арзон смартфонларнинг нархлари ва хусусиятларини солиштирамиз

Pixelphone S1 қурилмаси диагонали 5 дюймлик экранга эга, дисплей тасвир аниқлиги эса 1280х720 пикселни ташкил этади. Смартфон MediaTek MT6737 процессори базасида ишлайди, унга яна Awinic аудиочипи ҳам қўйилган. Тезкор ва доимий хотиралари ҳажми тегишлича 2 ҳамда 16 гигабайтга тенг, унга яна microSD форматли хотира картаси қўйса бўлади.

Янги смартфоннинг аккумулятори 2000 мА/соат сиғимга эга. 8 мегапикселли асосий камераси автофокусга эга, селфи учун эса 5 мегапикселли камера ажратилган. Гаджет бармоқ изи сканери ҳамда 3.5 миллиметрлик аудиотирқиш билан таъминланган.

Pixelphone S1 иккита SIM-карта билан, Android Nougat операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди. Уни тез орада, 4990 рублдан (тахминан 87 АҚШ доллари) бошланувчи нархларда савдога чиқаришмоқчи.

ЎҚИНГ: UMIDIGI Z2: iPhone X'га "дам берадиган" янги смартфон

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!