PlayStation VR: тақдимот муддати ва нархи маълум бўлди

PlayStation VR: тақдимот муддати ва нархи маълум бўлди

Sony компанияси 14-18 март кунлари Сан-Францискода бўлиб ўтаётган видеоўйинлар яратувчиларининг навбатдаги анжумани GDC – 2016 (Game Developers Conference)да PlayStation VR – ўйин ўйнашга мўлжалланган виртуал воқелик шлемининг жорий йилнинг октябрь ойида тақдим қилинишини маълум қилди.

PlayStation VR’нинг жорий йилнинг 1 ярим йиллигида эълон қилиниши кутилаётган эди. Sony Computer Entertainment компанияси раҳбари Эндрю Ҳауснинг таъкидлашича, айни кунда уни такомиллаштириш, қурилма учун ўйинлар жамланмасини яратиш учун 230 нафар дастурчи ва техниклар жамоаси меҳнат қилишаётган экан.

Шунингдек, жаноб Ҳаус PlayStation VR сифатида фойдаланса бўладиган PlayStation 4 шлемидан бугунги кунга қадар дунё бўйлаб 36 миллион дона сотилганини айтди.

2016 йилда виртуал воқелик шлемида ўйнашга мўлжалланган 50 та янги видео ўйинлар тақдим қилинади. Хусусан, Star Wars Battlefront компьютер ўйинининг махсус видео ўйин талқинини яратиш мақсадида Sony компанияси Lucas Arts ҳамда Electronic Arts каби нуфузли электрон ўйинлар ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Анжуманда эълон қилинишича, PlayStation VR шлеми 5.7 дюймли, частота янгиланиши сониясига 120 кадр узатувчи, OLED технологиядаги экранга эга бўлади. Қурилма манзарани 100 даража кенгликда кўриш, 9 та светодиод приборлари орқали бошни 360 даража кенгликда ҳаракатлантириш имконини беради.

Компаниянинг маълум қилишича, мазкур “виртуал дубулға” $399 долларидан сотувга чиқарилади. PlayStation 4 виртуал воқелик шлеми Европа мамлакатларида 553 АҚШ долларидан сотилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!