Пойабзалдаги GPS

Пойабзалдаги GPS

Японияда ғаройиб пойабзал савдога чиқди. Унга GPS тизими билан алоқа қилувчи қурилма ўрнатилган.

Бундай пойабзали бор одам турган жойни реал вақтда смартфон ёки компьютер экранида кузатса бўлади. Трекер (босиб ўтилган йўл изи тасвирини туширувчи) пошнага жойланган. Тегишли сайтда қайддан ўтгач, пойабзал эгаси босган йўлини ота-оналари ёки тиббиёт ходимлари кузатиб боришлари мумкин.

Киотодаги “Вишхиллз” компанияси бу оёқ кийими паришонхотир кексалар учун мўлжалланган, деб ҳисоблайди, чунки улар катта шаҳарда адашиб йўқолиб қолиши хавфи бор. GPSли туфли ихтиро қилингунгача паришонхотир қариялар медаольондан фойдаланишган, аммо уйдан чиқишда уни кўпинча унутиб қолдиришар эди. Компания урғу беришича, бундай вазиятда пойабзал айни муддаодир.

Аввалроқ Қозоғистонда отга GPS ўрнатилгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!